"Атлетико" Мадридда "Жирона"га имкон қолдирмади

Испания чемпионатининг 30-туридан ўрин олган “Атлетико” – “Жирона” учрашуви ўз ниҳоясига етди. “Ванда Метрополитано” стадионида бўлиб ўтган баҳсда мезбонларнинг қўли балнд келди.

Учрашувнинг дастлабки бўлими тенг курашлар остида ўтди, хавфли вазиятлар яратишда меҳмонлар фаолроқ кўринишди. Бироқ танаффусдан сўнг мадридликлар фаолликни оширишди.

76-дақиқада Диего Годин майдон эгаларини олдинга олиб чиққан бўлса, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Антуан Гризманн ҳисобни 2:0 кўринишга келтирди.

Шу тариқа, “Атлетико” очколарини 62тага етказиб олган ҳолда иккинчи ўринда бормоқда.

Ла Лига, 30-тур

Атлетико – Жирона 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 – 76 Годин, 2:0 – 90+4 Гризманн.

Атлетико – Облак, Филипе Луис (Витоло, 65), Хименес, Арьяс, Годин, Коке, Парти (Корреа, 56), Родри Эрнандес, Сауль, Мората (Хуанфран, 85), Гризманн.

Жирона – Ирайсос, Муньеса, Алькала, Эспиноса, Порро, Понс (Фернандес, 84), Алеиш Гарсия, Порту (Лосано, 69), Гарсия, Дуглас Луис, Думбия (Робертс, 78).

Огоҳлантириш: Арьяс (48).

Ўқилган: 2032
Атлетико М Жирона Испания чемпионати

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича