Ла Лига, 30-тур анонси. Бугун “Атлетико” ва “Барселона” жамоалари ўз ўйинларини ўтказишади

Бугун Испания чемпионатининг 30-турига старт берилади.

Турни “Атлетико” ва “Жирона” клублари иштирокидаги баҳс очиб беради. Ушбу жамоалар ўртасидаги сўнгги кетма-кет бешта ўйин дуранг билан якунланиб келмоқда. Бироқ бугунги ўйиндаги очко йўқотилиши мадридликларни иккинчи ўриндан махрум қилиши мумкин.

ЕЧЛ йўлланмаси учун курашаётган “Хетафе” жамоаси Каталонияга сафар қилади ва “Эспаньол” билан баҳсга киришади. Турнир пешқадами “Барселона” эса “Вильярреал” майдонида меҳмон бўлади.

Эртага турнинг марказий учрашувида “Валенсия” жамоаси “Реал”ни қабул қилади. Бир нечта ўйиндан буён мағлубият нималигини билмай келаётган мезбонлар Зинедин Зидан қўл остига ўтган қаймоқранглилар тўсиғидан ўтишга уриниб кўрадилар.

“Севилья” ўзида “Алавес” билан куч синашса, “Вальядолид” клуби “Леганес” майдонига сафар қилади. “Реал Сосьедад” эса “Бетис”ни қабул қилади.

Ўқилган: 1792
Атлетико М Барселона Валенсия Вильярреал Испания чемпионати Реал Мадрид Севилья Хетафе

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича