Ривалдо Мбаппе ҳақида: Ҳатто Месси, Роналду ёки Неймар ҳам 280 миллион евро турмайди

Тошкентнинг "Бунёдкор" ва "Барселона" клублари собиқ футболчиси Ривалдо "ПСЖ" ҳужумчиси Килиан Мбаппенинг трансфер нархи ҳақида гапириб ўтди.

"Франция матбуотида Мбаппенинг трансфери "Реал" учун 280 миллион еврони ташкил қилиши мумкинлиги ҳақида ўқидим. Битта ўйинчи учун шунча тўлаш – бу жуда ҳам кўп.

Ҳатто Месси, Роналду ёки Неймар ҳам 280 миллион евро турмайди.

Лекин бозор қонунлари ва катта маблағга эга клублар ўз сафида яхши футболчилар иштирок этиши учун ўйин олиб боришади. Айнан шу ишни Роналду кетганидан кейин ёзда "Реал" клуби амалга оширади", - дейди бразилиялик собиқ футболчи.

Ўқилган: 2947
Жанубий Америка футболи Ривалдо

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича