Наингголан собиқ жамоасига қайтди

“Интер” клуби ярим ҳимоячиси Ража Наингголан фаолиятини “Кальяри”да давом эттиради.

31 ёшли футболчи “Кальяри”да бир йил ижарада тўп суради. Наинголан учун сардиналиклар жамоаси бегона эмас, у 2010-2014 йиллар мобайнида у ерда тўп сурган.

Ортда қолган мавсум Наингголан А Серияда 29 ўйин ўтказиб, 6 гол ва учта самарали узатмага муаллиф бўлганди.

Ўқилган: 1804
Интер Кальяри Ража Наингголан Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича