Расман! Минолье "Брюгге" билан шартнома имзолади

"Ливерпуль" дарвозабони Симон Миньоле фаолиятини Бельгияда давом эттиради

 

31 ёшли голкипер "Брюгге" жамоаси билан 5 йиллик шартнома имзолади. Бу ҳақда клуб матбуот хизмати хабар тарқатмоқда.

 

Маълум бўлишича, "Брюгге" Миньоле трансферига 6 миллион фунт стерлинг сарфлаган.

 

Эслатиб ўтамиз, Миньоле 2013 йилдан буён "Ливерпуль" клубида тўп суриб келмоқда. Бу вақт мобайнида кипер 204та учрашувда 239та тўп олиб чиққан ва 66та қуруқ ўйинда иштирок этган.

Ўқилган: 1567
Брюгге Симон Миньоле Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича