“Сурхон” сўнгги дақиқаларда иккита гол уриб “Локомотив”ни кубокдан чиқариб юборди

Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финалидан ўрин олган “Сурхон” – “Локомотив” учрашуви ўз якунига етди. Термизда бўлиб ўтган баҳсда майдон эгалари иродали ғалабани қўлга киритишди.

Учрашувни меҳмонлар фаол бошлашди ва бу тез орада ўз самарасини берди. 7-дақиқада Сардор Мирзаев жарима майдони ташқарисидан рақиб дарвозасини ишғол қилди. Шундан кейин ҳам “Локо” футболчилари бир нечта қулай имкониятларгаэга бўлишди, бироқ улар самарасиз бўлди.

Биринчи бўлим якунланиши арафасида меҳмонлар ҳимояда хатога йўл қўйишди. 39-дақиқада Азамат Исроилов рақиб ҳимоясидаги палапартишликдан унумли фойдаланиб мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлимда ҳам кичик устунлик “темирйўлчилар” томонида бўлди, бироқ бу ҳисобда акс этмади. 82-дақиқада Абдул Азиз Юсупов мезбонларга ғалаба келтирган голга муаллиф бўлди.

Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда “Локо” дарвозаси томонига пенальти белгиланди. Шундан кейин Ислом Тўхтахўжаев асабларини жиловлай олмади ва ҳакамга эътироз билдиргани учун майдондан четлатилди.

Шу тариқа, “Сурхон” кубок чорак финалига йўл олди. “Локомотив” эса мусобақани тарк этди.

Соса Соla Ўзбекистон Кубоги
1/8 финал

"Сурхон" – "Локомотив" 3:1 (1:1, 2:0)
Голлар: 0:1 - 7 Мирзаев, 1:1 - 39 Исроилов, 2:1 - 82 Юсупов, 3:1 - 90+3, пенальти Станоевич.
"Сурхон": Сардор Қобулжонов, Абдуқаҳҳор Хожиакбаров, Азамат Исроилов (Асрор Ғофуров, 60), Раҳматулло Бердимуродов, Абдулазиз Юсупов, Аброр Исмоилов, Элдор Бойматов, Владимир Бубанья, Ҳусниддин Ғофуров, Аъзам Алиев, Дарко Станоевич.
"Локомотив": Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Остон Ўрунов, Жамшид Искандеров, Сардор Мирзаев (Диёржон Туропов, 85), Темурхўжа Абдухолиқов (Ариагнер Смит Медина, 65), Ислом Тўхтахўжаев, Йован Жокич, Даврон Ҳошимов, Арсланмират Аманов, Игорь Йелич.
Огоҳлантиришлар: Қобулжонов (15), Тўхтахўжаев (90+1)
Четлатиш: Тўхтахўжаев (90+1)

Локомотив Сурхон Ўзбекистон кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

КХДР устидан қозонилган ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта
11:27
Олий лигани Суперлигага айлантирган ЎзПФЛнинг фаолияти ҳақида икки оғиз
03:42
Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30
Валентин Иванов хотира-турнири: Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Туркияга мағлуб бўлди
08:02