Ғарбий Осиё чемпионати: Яман ва Фаластин ўзаро ўйнади, Саудия бугундан мусобақага киришади

Биласиз, келаси ойдан эътиборан Жаҳон чемпионати-2022 иккинчи саралаш босқичи старт олади.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси иккинчи саралаш босқичининг “D” гуруҳидан ўрин олган бўлиб, терма жамоамизга бу босқичда Саудия Арабистони, Фаластин,  Яман ҳамда Сингапур термалари рақиблик қилади.

Қайд этиш жоиз, айни пайтда Ироқда Ғарбий Осиё Футбол Федерацияси томонидан ўтказиладиган минтақа чемпионати старт олди. Унда  Саудия Арабистони, Фаластин ва Яман терма жамоалари иштирок этмоқда.

Мусобақа гуруҳ босқичи “А” гуруҳининг 1-турида Яман Фаластин билан баҳс олиб борди. Учрашувда Фаластин 1:0 ҳисобида ғалаба қозонди. 2-турда эса Фаластин Ироққа 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

Бугундан “B” гуруҳи жамоалари ҳам ўйинларга киришади. Саудия Арабистони терма жамоаси Қувайт термасига қарши баҳс юритади.

Таъкидлаш жоиз, Ғарбий Осиё чемпионати 14 августга қадар давом этади. 

Ўзбекистон миллий терма жамоаси
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бир бирини ёқтирмайдиган клубдошлар
11:30
Coca Cola Суперлига, 6-тур: Самарқанддаги ўйин ўз вақтида ўтади, Термиздаги учрашув эса кўчирилди
15:34
B Про-лига: 3-тур натижалари
19:54
Роналду Саррининг номзодини маъқуллади ва у билан ишлашга қизиқмоқда
06:32