"Насаф" ва "Андижон" иккинчи даврани қандай бошлади?

Бугун Ўзбекистон Кубоги 1/8 финал босқичида "Насаф" ҳамда "Андижон" жамоалари ўзаро Қарши шаҳрида баҳс олиб боради.

Ушбу жамоалар бу босқичга қандай кайфиятда етиб келган? Иккинчи давранинг икки турини қандай ўтказишди? Қуйида аниқлик киритиб оламиз.

Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" жамоаси иккинчи давранинг дастлабки турини Термизда маҳаллий "Сурхон" жамоасига қарши олиб борди. Ўз таркибини сезиларли даражада кучайтириб олган термизликлар ўз майдонида "Насаф" жамоаси қаршисида тиз чўкишни - 1:3!
15-турда эса "Насаф" жамоаси ўз майдонида Бекободнинг "Металлург" жамоасини қабул қилди. "Металлург" жамоаси ҳужумчиси Баҳодир Пардаевнинг киритган иккита голига "Насаф" футболчиси Ойбек Бозоров битта гол билан жавоб қайтарди, лекин бу гол майдон эгаларининг мағлубиятдан қутилиб қолишлари учун камлик қилди. Натижада, "Насаф" кутилмаганда ўз майдонида "Металлург" жамоасига имкониятни бой берди.

"Андижон" жамоаси эса иккинчи даврани кўтаринки руҳда бошлади. 14-турни ўз майдонида "Бухоро" жамоасига қарши ўтказган Александр Хомяков бошчилигидаги "Андижон" жамоаси Ойбек Қиличев ва Фарҳод Бемуратовларнинг голларига эвазига ғалаба қозонган бўлса, 15-тур Олмалиқ шаҳрида ташриф буюрган "бургутлар" 0:2 ҳисобида олдинда бораётиб, учрашувнинг 81-дақиқасида белгиланган пенальтидан кейин гол ўтказиб юбориб, тайёр ғалабани қўлдан чиқарди ва дурангга имзо чекишди.

Эслатиб ўтамиз, бугун бўлиб ўтадиган "Насаф" - "Андижон" жамоалари ўртасидаги баҳс соат 20:00да бошланади ва учрашув "Спорт" телеканали орқали тўғридан-тўғри эфирга узатилади.

Андижон Насаф Ўзбекистон кубоги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Самвел Бабаян: Бугун ғалаба учун ўйнадик
01:10
"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26
“Сурхон” Термизда “Бухоро”ни таслим этди
19:34