Ван Гал Гвардиоланинг "Бавария" ва "Сити" билан ЕЧЛ да нима учун ғолиб бўла олмаётгани ҳақида айтиб ўтди

"Манчестер Юнайтед" клубининг собиқ бош мураббийи Луи ван Гал нима сабабдан "Сити" бош мураббийи Пеп Гвардиола"Барселона"дан кетганидан кейин чемпионлар лигасида юта олмаётгани ҳақида фикр билдириб ўтди.

"АПЛ ни икки маротаба кетма-кет ютиш бу ажойиб натижа. Гвардиола Англияда ҳаммасини ютди, аммо савия баланд – чемпионлар лигаси.

Унинг "Бавария" ва "Ман Сити" клублари билан чемпионлар лигасида ғалаба қозона олмаётгани сабаби, у жамоасининг ўйинидан кўпроқ қайғуради, рақиб ўйини билан иши йўқ.

Ҳар доим рақибни ҳурмат қилиш керак. Пепда юқори маҳоратли футболчилар мавжуд, лекин булар чемпионлар лигасига даҳли йўқ", - дейди голландиялик мутахассис.

Бавария Европа Чемпионлар лигаси Манчестер Сити Манчестер Юнайтед Хосеп Гвардиола
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Реал” президенти Роналдуни туғилган куни билан табриклади
12:48
Кейн АПЛда 200 та ўйинда 136 та гол урди
07:44
Брэйтуэйт: Месси билан қучоқлашгандан кейин киймимни ювмайман
20:04
Райан Гиггз: Сульшерга вақт керак
13:45