Россия чемпионатининг 4-туридан ўрин олган “Урал” – “Ростов” учрашуви ўз якунига етди. “Екатеринбург-Арена”да кечган баҳсда жанговар дуранг қайд этилди.

14-дақиқада Андрей Панюков мезбонларнинг олдинга олиб чиққан бўлса, 67-дақиқада Элдор Шомуродов мувозанатни тиклашга эришди.

81-дақиқада майдон эгалари Владимир Ильиннинг аниқ зарбасидан яна ҳисобда олдинга чиқиб олишди, бироқ орадан кўп вақт ўтмай Бьорн Сигурдарсон ҳисобни тенглаштирди. Ушбу ҳисоб ўйин якунига қадар ўзгармай қолди.

Шу тариқа, “Ростов” очколарини 8тага етказиб олган ҳолда турнир жадвалида иккинчи ўринда бормоқда. “Урал” (7) эса 3-поғонага кўтарилди.

РПЛ, 4-тур

Урал – Ростов 2:2 (1:0, 162)

Голлар: 1:0 – 14 Панюков, 1:1 – 67 Шомуродов, 2:1 – 81 Ильин, 2:2 – 85 Сигурдарсон.

Урал – Годзюр, Кулаков, Ароян, Меркулов, Емельянов, Аугустыняк, Бикфалви, Эль-Кабир (Бавин, 33), Фидлер, Димитров (Егорычев, 82), Панюков (Ильин, 72).

Ростов – Песьяков, Козлов, Сигурдссон, Чернов, Чистяков, Ионов (Сигурдарсон, 61), Попов, Еременко, Норманн, Байрамян (Саплинов, 72), Шомуродов.

Огоҳлантиришлар: Ароян (20), Норманн (44), Емельянов (52), Шомуродов (60), Бавин (88).