“Манчестер Юнайтед” клуби “Аякс” футболчиси учун 50 млн евро таклиф қилди

“Аякс” клуби ярим ҳимоячиси Давид Нерес фаолиятини “Манчестер Юнайтед”да давом эттириши мумкин.

Yahoo Esportes нашрининг хабар қилишича, манкунианлар бразилиялик футболчи учун 50 млн евро таклиф қилишган. Бироқ голланд клуби футболчи учун 70 млн талаб қилмоқда. “МЮ” эса молиявий фэйр-плей сабаб ушбу миқдорга пулни тўлай олмайди.

22 ёшли футболчининг трансферидан “Сан-Паулу” клуби ҳам манфаатдор, чунки улар Нерес сотувидан тушган пулнинг 23 фоизига эга чиқишади.

Аякс Манчестер Юнайтед Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Челси" ва "Тоттенхэм" янги формаларини тақдим этишди
09:15
АПЛга йўл олган учинчи жамоа номи маълум бўлди
04:35
"МЮ" Смоллингни "Эвертон" клубига ижарага беришдан бош тортди
06:41
Англиядаги стадион терроризм хавфи туфайли эвакуация қилинди
08:33