"Реал" ван де Бек билан келишиб олди, бироқ "Аякс" билан бир қарорга келишмади

"Аякс" клуби ярим ҳимоячиси Донни ван де Бек мадриднинг "Реал" клуби билан шахсий шартнома борасида келишиб олди, бироқ клублар ўзаро бир қарорга келишгани йўқ.

"Аякс" ўз футболчисини 60-70 млн евро эвазига қўйиб юборишга рози, аммо ўйинчини сақлаб қолишга ҳам умид қилмоқда.

Маълум бўлишича, "Реал" клуби ван де Бек ва "МЮ" ярим ҳимоячиси Поль Погбани ҳам сотиб олиши мумкин, аммо жамоанинг ҳозирги таркибидан кимдир кетиши керак бўлади. Бу вазият жамоа бош мураббийи Зинедин Зиданга етказилган.

Аввалги хабарларга кўра, "Реал" клуби ван де Бекни фақатгина Погбанинг трансфери амалга ошмай қолган тақдирдагина сотиб олади.

Ўқилган: 893
Аякс Донни ван де Бек Реал Мадрид Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича