Шаҳобиддин Зоировдан нокаут ва бошқа боксчиларимизнинг натижалари

Доғистоннинг Республикасининг Каспийск шаҳрида бокс бўйича халқаро хотира турнирида навбатдаги кун беллашувлари ортда қолди. Эркаклар ўртасида барча вазн тоифаларида чорак финал жанглари ўтказилди. Эътиборлиси, ушбу босқич доирасида рингга кўтарилган 10 нафар боксчимиздан еттитаси ярим финал йўлланмасини қўлга киритди. Вакилларимиз орасида Шаҳобиддин Зоиров озарбайжонлик рақибини биринчи раунднинг ўзидаёқ нокаутга учратгани, шубҳасиз, куннинг чиройли ғалабаларидан бири бўлди.

-52 кг: Аброр Қодиров – Ихлас Глисчанов (Туркманистон) 5:0

-52 кг: Шаҳобиддин Зоиров – Мирмеҳти Меҳдизода (Озарбайжон) 1-раундда нокаут
-56 кг: Абдулхай Шораҳматов – Билол Мхари (Тунис) 5:0
-60 кг: Отабек Холматов – Магомед Тиновасов (Россия) 5:0
-64 кг: Жаҳонгир Расулов – Гусейн Магомедов (Россия) 0:5
-69 кг: Темур Саидов – Игер Оганисян (Украина) 0:5
-69 кг: Билол Мирзараҳимов – Тамирлан Хангишиев (Россия) 5:0
-75 кг: Акмурад Гаффаров – Даниил Тетерев (Россия) 5:0
-75 кг: Саиджамшид Жафаров – Рамазон Дадачев (Россия) 5:0
-91 кг: Шаҳзод Сулаймонов – Магомед-Султан Мусаев (Россия) 1:4

Таъкидлаш жоиз, +91 килограмм вазн тоифасида терма жамоамиз вакили Лазизбек Муллажонов қуръа натижасига кўра, беллашувни ярим финалдан бошлайди. Шу тариқа Муллажонов билан ҳисоблаганда 8 нафар боксчимиз мусобақанинг ярим финалига йўл олган.

UFF.uz Спорт Бокс
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Пара-таэквондочиларимиз Италиядаги мусобақада муваффақиятли иштирок этишди
04:14
Дзюдо. Шарофиддин Лутфиллаев жаҳон чемпионатида кумуш медалга сазовор бўлди
18:11
Тошкентда таэквондо бўйича жаҳон чемпионатининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди
20:56
Бугун спорт курашлари бўйича ўсмирлар ўртасида ЖЧ старт олади
10:24