“Локомотив” сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар

Суперлиганинг 15-тур баҳслари ортда қолди. “Локомотив” ўтган турни ўз майдонида “Динамо”га қарши ўтказиб, 2:0 ҳисобида зафар қучди.

 

Шу ўринда статистик маълумот сифатида ҳозирги кунда “Локомотив” сафида тўп тепаётган футболчиларнинг нечта ўйинда майдонга тушишганига эътибор қаратамиз. Бунда Ўзбекистон миллий чемпионатидаги ўйинлардан келиб чиқиб “Локо” сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рўйхатини келтириб ўтамиз.

 

Демак, айни пайтда “Локомотив” шарафини ҳимоя қилаётган футболчилар орасида жамоа сардори Ислом Тўхтахўжаев энг ўйин ўтказган футболчи бўлиб турибди. Тўхтахўжаев шу пайтгача “Локо” таркибида 182та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урган.

 

Бу борада иккинчи ўрин Олег Зотеевга тегишли. Зотеев ҳисобида 113 ўйин ва 7та гол бор. Учинчи ўринда эса Сардор Мирзаев боряпти. “Локо” шарафини муносиб ҳимоя қилиб келаётган ярим ҳимоячи шу кунгача 110та учрашув ўтказиб, 25та гол урган.

 

Қуйида “Локомотив” сафида энг кўп ўйин ўтказган футболчилар билан танишишингиз мумкин.

 

1. Ислом Тўхтахўжаев (ҳимоячи) - 182 ўйин, 17 гол.

2. Олег Зотеев (ҳимоячи) - 113 ўйин, 7 гол

3. Сардор Мирзаев (ярим ҳимоячи) - 110 ўйин, 25 гол

4. Темурхўжа Абдухолиқов (ҳужумчи) - 82 ўйин, 46 гол.

5. Маъмур Икромов (дарвозабон) - 74 ўйин.

6. Диёр Туропов (ярим ҳимоячи) - 46 ўйин, 4 гол. 

7. Азизбек Аманов (ярим ҳимоячи) - 32 ўйин, 3 гол.

8. Анзур Исмоилов (ҳимоячи) - 30 ўйин, 5 гол. 

9. Игор Елич (ярим ҳимоячи) - 29 ўйин, 2 гол.

Локомотив
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

FUTBOL ва UzReport TV телеканалларининг бугунги дастурлари тўплами
14:07
"Реал" - "Леванте": Таркиблар!
15:02
FUTBOL ва UzReport TV телеканалларининг бугунги дастурлари тўплами
13:10
Моуринью: Мен чанқоқман ва футболга қайтишни хоҳлайман
10:51