
Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан мамлакатимизда болалар футболини ривожлантириш мақсадида “Келажагимиз умидлари" шиори остида футбол фестиваллари ўтказилиб келинаётганидан хабарингиз бор. Ана шундай футбол фестивалининг навбатдагиси Нукус шаҳрида бўлиб ўтди.
Фестивалда умумтаълим мактабларининг ўқувчиларидан ташкил топган жамоалар иштирок этишди. Тадбир якунида фестивалнинг ҳар бир иштирокчисига Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан футбол тўпи, экипировка ва сертификатлари топширилди.