"Ливерпуль" 17 ёшли голландиялик ҳимоячи билан шартнома имзолади

"Ливерпуль" клуби ўзининг расмий сайтида ҳимоячи Ки-Жан Хувер билан узоқ муддатли шартнома имзолаганини эълон қилди.

Бу голландиялик ёш футболчининг илк профессионал шартномаси бўлди. Хувернинг "Ливерпуль" билан келишув муддати ошкор этилгани йўқ.

"Мен "Ливерпуль" клуби билан шартнома имзолаганимдан хурсандман. Аммо мен реалист бўлишим керак. Албатта, илк жамоада ўйнаш учун умид қилиб қоламан, бироқ ёшлар жамоасида ўйнашим мумкинлигини ҳам тушуниб турибман. Мен шунчаки тинмай меҳнат қилиб ўз салоҳиятимни кўрсатаман. Агар менга имкон берилса, ундан фойдаланишга тайёрман", - дейди Хувер.

Эслатиб ўтамиз, Хувер "Ливерпуль" клуби академиясига 2018 йили "Аякс"дан ўтган эди. У мерсисайдликларнинг 16 ёшлар жамоасига Англия кубогининг 1/32 финалида дебют қилган эди.

Аякс Ливерпуль Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Манчестер Юнайтед" - "Кристал Пэлас": Таркиблар!
18:20
"Ливерпуль" сўнгги дақиқалардаги гол эвазига "Ньюкасл"ни мағлуб этди. Шарҳ, статистика ва видео
01:44
“Бёрнли” клуби “Челси” ярим ҳимоячисини ижарага олмоқчи
18:12
“Манчестер Юнайтед” клуби “Барселона” футболчиси учун курашади
21:17