ФИФА The Best совринининг энг яхши футболчи совринига даъвогарлар рўйхатини эълон қилди.
Рўйхатдан Криштиану Роналду, Маттейс де Лигт (иккиси ҳам "Ювентус" клуби), Френки де Йонг, Лионель Месси (иккиси ҳам "Барселона"), Харри Кейн ("Тоттенхэм"), Эден Азар ("Реал"), Килиан Мбаппе ("ПСЖ"), Садьо Мане, Муҳаммад Салоҳ ва Виржил ван Дейк (барчаси "Ливерпуль") каби футболчилар ўрин олган.
ФИФА The Best совринларини 23 сентябрь куни Милан шаҳридаги "Ла Скала" театрида топширади.
The Best совринига даъвогар футболчилар рўйхати эълон қилинди