Муҳаммад Салоҳ, Роберто Фирмино, Аллсион, Жердан Шакири ва Наби Кейта "Ливерпуль" клубининг машғулотларига қўшилишди.
Фирмино ва Аллисон Бразилия терма жамоаси таркибида Америка Кубогида иштирок этишди. Салоҳ Миср терма жамоаси, Наби Кейта эса Гвинея таркибида Африка миллатлар кубогида қатнашишди.
Ярим ҳимоячи Садьо Мане аввал маълумот берилганидек, клуби ихтиёрига 5 август куни қўшилади. У Сенегал терма жамоаси таркибида Африка миллатлар кубогининг финалида иштирок этди.
"Ливерпуль" клубининг асосий футболчилари машғулотларга қўшилишди (фото)
Ўқилган: 2619