Франциянинг "ПСЖ" клуби Хитойда янги мавсумга тайёргарликни давом эттирмоқда.
Бугун парижликлар Австралиянинг "Сидней" жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Баҳс 3:0 ҳисобида Томас Тухель шогирдларининг ғалабаси билан якун топди. Франция чемпиони сафида голларни Килиан Мбаппе, Эдинсон Кавани ва Гуджлу томонидан киритилди.
Ўртоқлик учрашуви
ПСЖ» – «Сидней» – 3:0 (2:0)
Голлар: 1:0 – Мбаппе, 37; 2:0 – Кавани, 43; 3:0 – Гуджлу, 89.