“Локомотив” камчилик қолган “Динамо”ни таслим этди

Ўзбекистон чемпионатининг 15-туридан ўрин олган “Локомотив” – “Динамо” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда майдон эгалари ғалаба қозонишди.

Учрашув ўртача темпда бошланди, биринчи бўлимда хавфли вазиятлар кам бўлди. Иккинчи бўлимни жамоалар фаол бошлашди. 56-дақиқада Темурхўжа Абдуҳолиқов меҳмонлар дарвозасига белгиланган пенальтини аниқ бажариб ҳисобни очди.

Шундан кейин самарқандликлар босимни оширишди ва рақиб дарвозаси олдида бир нечта қулай имкониятларга эга бўлишди. 76-дақиқада “Динамо” футболчиси Жасур Азимов иккинчи сариқ карточкасини олиб майдондан четлатилди. Ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда Риагнер Смит Медина якуний ҳисобни ўрнатди.

Шу тариқа, “Локомотив” очколарини 31тага етказиб олди ва иккинчи ўринда бормоқда. ”Динамо” (18) 8-поғонада қолди.

Соса Соlа Суперлига, 15-тур

"Локомотив" – "Динамо" 2:0 (0:0, 2:0)

Голлар: 1:0 - 56, пенальти Абдуҳолиқов, 2:0 - 90+2 Смит Медина.

“Локомотив”: 35. Жавоҳир Илёсов, 5. Анзур Исмоилов, 6. Остон Ўрунов, 7. Азиз Хайдаров, 8. Жамшид Искандеров (Йован Жокич, 88), 10. Сардор Мирзаев, 11. Темурхўжа Абдуҳолиқов, 20. Ислом Тўхтахўжаев, 24. Даврон Хошимов, 71. Арсланмурат Аманов (Ариагнер Медина Смит, 70), 77. Диёр Туропов, 88. Игорь Йелич.

“Динамо”: 1.Ботирали Эргашев, 2. Миркомил Лоқаев, 4. Ҳакимхон Аъламхонов (Амиржон Сафаров, 62), 6. Ҳаким Аламхонов, 7. Жасур Азимов, 11. Қадамбой Нурметов (Сардор Эминов, 74), 16. Бобур Қосимов, 21. Дамир Темиров, 24. Жасур Ўринов, 27. Ихтиёр Тошпўлатов, 34. Шохруҳ Абдураҳмонов.

Огоҳлантиришлар: Аманов (4), Азимов (68), Абдуҳолиқов (68), Азимов (76)

Четлатиш: Азимов (76).


Фото: t.me/pfc_lokomotiv

Динамо Самарқанд Локомотив Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

КХДР устидан қозонилган ғалабада мухлисларнинг ҳам ҳиссаси катта
11:27
Олий лигани Суперлигага айлантирган ЎзПФЛнинг фаолияти ҳақида икки оғиз
03:42
Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна", "Оқ-тепа" ва АГМК кейинги босқичда
22:30
Валентин Иванов хотира-турнири: Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Туркияга мағлуб бўлди
08:02