"Насаф" - "Металлург". Ўзаро ўйинлар тарихидан

Cocа-cola Суперлигаси 15-турида Бекободнинг “Металлург” жамоаси Қарши шаҳрида Насаф меҳмони бўлади.


“Насаф” – “Металлург” жамоалари асосий таркиблар учрашуви 31 июль чоршанба куни Қарши “Марказий” ўйингоҳида бўлиб ўтади. Учрашув соат 20:00 да бошланади.


Мазкур клублар Ўзбекистон чемпионатида шу кунгача 43 бор куч синашишган. Устунлик воҳаликлар томонида. Бўлиб ўтган 27 учрашувда “Насаф”, 10 ўйинда эса “Металлург” ғалабага эришган. 10 учрашувда томонлар дурангга рози бўлишган.
Тўплар нисбати 73:34, “Насаф” фойдасига.
Ўзаро учрашувларда қайд этилган энг йирик ҳисоблар: “Насаф” – “Металлург” 7:0, “Металлург” – “Насаф” 3:0.

Мазкур жамоалар шу пайтгача Қаршида 21 бор куч синашишган. 18 учрашувда мезбонлар ғалаба қозонган. 2 учрашувда дуранг қайд этилган ва бир учрашувда меҳмонларнинг қўли баланд келган.

Қаршида бўлиб ўтган сўнгги беш учрашув натижаси:


30.03.2018 Насаф – Металлург 1:1
04.11.2017 Насаф – Металлург 2:0
30.09.2016 Насаф – Металлург 3:0
15.05.2015 Насаф – Металлург 0:1
27.04.2014 Насаф – Металлург 0:0

Металлург Насаф Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26
Coca Cola Суперлига 13-тур “Қўқон-1912” – “Пахтакор” – 1:2 (статистика)
08:56
"Андижон" эртадан Тошкентда йиғилади
10:13