Ража Наингголан собиқ жамоасига қайтишга розилик берди

"Интер" ярим ҳимоячиси Ража Наингголан "Кальяри" билан шартнома тузишга яқин турибди.

 

Calciomercato нашрида келтирилишича, 31 ёшли футболчи "Интер"ни тарк этишга розилик берган. Футболчи олдида Хитойдан таклиф тушган бўлса-да, у Осиёга боришни истамади.

 

"Кальяри" эса собиқ футболчисини ортга қайтаришни истамоқда. Наингголан ушбу жамоада камроқ маошга ҳам тўп суришга розилик берган.

Ўқилган: 1995
Кальяри Ража Наингголан Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича