Қатар юлдузлар лигаси жаҳон футболининг энг йирик номларини мунтазам равишда ўзига жалб қилиши билан бизни мунтазам равишда ҳайратга солиб келган. Жорий трансфер ойнасида ҳам Қатар клублари эътиборга молик бир-нечта харидларни амалга оширишди.
Исландия сардори Аль-Арабида. 2016 йил Франция майдонларида ўтказилган Европа чемпионати баҳсларининг кашфиётига айланган исландлар жамоасида ён чизиқдан тўпни анча узоқ масофага улоқтириб берадиган Арон жамоанинг сардори эди. Ўша чемпионатда мухлислар назарига тушган Арон Гуннарссон энди фаолиятини «Аль-Араби» сафида давом эттиради. 30 ёшли футболчи бунга қадар 8 йил давомида Уэлснинг «Кардифф Сити»си шарафини ҳимоя қилди. Таъкидлаш жоизки, Гуннарссон Қатар жамоаси таркибига эркин агент сифатида келиб қўшилди.
 
 
«Рома» ва «Арсенал» қизиқишлари доирасидаги футболчи «Аль-Райян» сафига қўшилди. 2014/2019 йилларда «Порту» жамоаси шарафини ҳимоя қилган Ясин Браими сўнги пайтларда бир-нечта гранд клублар нишонида турганди. Ўтган мавсум «Порту»сафида барча мусобақаларда 49 учрашувда майдонга тушиб 13 гол ва 9 асистни ўз ҳисобига ёздириб қўйган футболчи мавсум якунида эркин агентга айланди. Парижда туғилган Жазоир миллий терма жамоаси вакили европада қолиб, ўсишга эришишдан кўра Абдулла бин Хамад аль-Тани таклиф этган катта миқдордаги маошни маъқул кўрди.
 
 
 
«Севилья» ҳимоячиси ҳам Абдулла бин Хамад аль-Тани жамоасида.Габриэль Меркадо ҳам Браими сингари «Аль-Райян»
президенти таклиф этган йирик маошдан кўнгил узолмади. Аргентиналик ҳимоячи ўтган мавсум севильяликлар таркибида 34 учрашувда майдонга тушди ва 3 та гол киритди. Гарчи, ҳали Европа даражасида тўп сура олса ҳам, Осиё майдонлари сари равона бўлди.  32 ёшли футболчи ҳам эркин агент мақоми билан Қатар клубини кучайтирди.
 
 
«Ньюкасл»нинг сенегаллик футболчиси Хосеп Гвардиола тўп сурган клубга ўтди. Гап Мохамед Диаме ҳақида бормоқда. Фаолияти давомида «Райо Вальекано», «Вест Хем», «Халл Сити» жамоаларида тўп сурган футболчи сўнги 3 мавсум «Ньюкасл Юнайтед» шарафини ҳимоя қилди. Трансфер ойнаси очилгач футболчи эркин агент сифатида Қатарнинг «Аль-Ахли» жамоаси таркибига қўшилди. У собиқ жамоаси сафида ўтган мавсум 29 баҳсда майдонга тушганди. Эслатиб ўтамиз, Хосеп Гвардиола мазкур клуб сафида 2003/2005 йилларда тўп сурган.
 
 
«Ливерпуль»нинг собиқ футболчиси ҳам Диаме билан бир жамоада тўп суради. Давомини ўқиш