“Манчестер Сити” Санега ўринбосар топди

“Реал Сосьедад” клуби ярим ҳимоячиси Микель Ойарсабаль фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин.

As нашрининг хабар қилишича, 22 ёшли футболчига “Манчестер Сити”дан қизиқиш бор. “Шаҳарликлар” футболчига Лерой Саненинг ўринбосари сифатида қарашмоқда.

Ойарсабалнинг клуб билан шартномасида 75 млн евро миқдоридаги товон пули кўрсатилган. “Сити” эса ушбу миқдордаги пулни тўлашга тайёр. Инглиз клуби трансфер борасида футболчининг вакиллари билан сухбатлашган.

Ортда қолган мавсумда Ойарсабаль Ла Лигада 37 ўйин ўтказиб, 13 гол ва 4та самарали пасга муаллиф бўлди.

Ўқилган: 1600
Манчестер Сити Реал Сосьедад Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича