"Барселона" собиқ ҳимоячиси "Алавес"га кўчиб ўтди

"Севилья"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Алейш Видаль фаолиятини "Алавес" сафида давом эттиради.

 

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, "Алавес" Видальни бир йилга ижарага олган. 29 ёшли "Барселона"нинг собиқ ҳимоячиси янги мавсумдан "Алавес" либосида ҳаракат қилади.

 

Маълумот учун, Видаль ўтган мавсумда "Севилья" сафида 21 та ўйинда майдонга тушган ва 3та гол урган.

Ўқилган: 1621
Алавес Алеиш Видаль Севилья Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича