“Ливерпуль” 16 ёшли футболчини ўз сафига қўшиб олди

“Фулхэм” клуби ҳужумчиси Харви Эллиот фаолиятини “Ливерпул”да давом эттиради.

16 ёшли футболчи жамоа машғулотларига келиб қўшилган. Футболчи 17 ёшга кирганида клуб билан уч йилдан ортиқ бўлмаган келишув имзолаши мумкин.

Эллиотга АПЛнинг бошқа клублари, шунингдек, “Реал”, “ПСЖ” ва “РБ Лейпциг” каби жамоалардан қизиқиш бор эди.

Эллиот – АПЛ тарихидаги энг ёш футболчи. У май ойида дебют қилганида 16 ёш, 30 кунлик эди.

Ўқилган: 1871
Ливерпуль Трансферлар Фулхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича