“Насаф” Термизда “Сурхон”ни таслим этди, “Бунёдкор” эса “Динамо”дан устун келди

Ўзбекистон чемпионатининг 14-туридан ўрин олган иккита учрашув ўз ниҳоясига етди.

“Сурхон” клуби ўз майдонида “Насаф”ни қабул қилди. Термизда бўлиб ўтган ўйинда меҳмонларнинг қўли баланд келди.

Учрашувнинг 1-дақиқасидаёқ қаршиликлар ҳисобни очишди. Ғолиб Ғайбуллаев узоқ масофадан рақиб дарвозасини аниқ нишонга олди. 61-дақиқада Ҳумоюн Муртазоев бурчакдан узатилган тўпни боши билан дарвозага аниқ йўллади.

85-дақиқада Абдул Азиз Юсупов ҳисобни қисқартиришга эришди, бироқ орадан уч дақиқа ўтиб Дониёр Нарзуллаев қаршиликларнинг учинчи голини урди.

Параллел кечган баҳсда “Бунёдкор” клуби “Динамо”ни қабул қилди. Голларга бой бўлган ўйинда “қалдирғочлар” ғалаба қозонишди.

Мезбонлар сафида Миржаҳон Мираҳмадов ва Хуршид Ғиёсовлар дубль қайд этишди. Шунингдек, Ғиёсов иккита голли узатмага ҳам муаллиф бўлди. Меҳмонлар сафида Ихтиёр Тошпўлатов иккита гол уришга эришди.

Cola Cola Суперлига, 14-тур

“Сурхон” – “Насаф” 1:3 (0:1, 1:2)
Голлар: 0:1 - 1 Ғайбуллаев, 0:2 - 61 Муртазоев, 1:2 - 85 Юсупов, 1:3 - 88 Нарзуллаев.
"Сурхон": Асилбек Амонов, Раҳматулло Бердимуродов (Азамат Исроилов, 59), Шохназар Норбеков, Шавкат Саломов (Азамат Алланиязов, 65), Абдул Азиз Юсупов, Аброрбек Исмоилов, Владимир Бубанья, Ҳусниддин Ғофуров, Аъзамжон Алиев, Дарко Станоевич, Асрор Ғофуров (Абдуқаххор Ҳожиакбаров, 46).
"Насаф": Абдувоҳид Неъматов, Ғолиб Ғайбуллаев, Азиз Ғаниев, Дилшод Саитов, Хумоюн Муртозаев (Ойбек Базоров, 81), Бобир Абдухолиқов, Шароф Муҳиддинов, Сардор Абдураимов (Акмал Мозговой, 85), Ислом Рашидхонов (Дониёр Нарзуллаев, 76), Хуршид Мухторов, Умар Эшмуродов.
Огоҳлантиришлар: Абдураимов (82)


“Бунёдкор” – “Динамо” 4:2 (3:1, 1:1)
Голлар: 1:0 - 26 Мираҳмадов, 2:0 - 40, Ғиёсов, 2:1 - 44 Тошпўлатов, 3:1 - 45+2 Ғиёсов, 4:1 - 57 Мираҳмадов, 4:2 - 75 Тошпўлатов.
“Бунёдкор”: Муроджон Зуҳуров, Анвар Ғофуров, Дилшодбек Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов, Жавоҳир Қаҳрамонов (Жасурбек Жалолиддинов, 60), Лутфулла Тўраев, Миржаҳон Мираҳмадов (Дмитрий Островский, 66), Санжар Қодирқулов, Нурилло Тўхтасинов (Бобурбек Фарҳодов, 83), Евгений Чумак, Абдулла Абдуллаев.
“Динамо”: Ботирали Эргашев, Миркомил Лоқаев, Ҳакимхон Аъламхонов, Акмал Холмуродов, Жасур Азимов, Баҳодир Насимов (Дамир Темиров, 66), Бобур Қосимов, Сардорбек Эминов (Амиржон Сафаров, 61), Ихтиёр Тошпўлатов, Обиджон Ҳакимов (Қадамбой Нурметов, 46), Шоҳруҳбек Абдураҳмонов.
Огоҳлантиришлар: Чумак (11), Қаҳрамонов (23), Абдураҳмонов (31), Тўхтасинов (31), Азимов (90+1)

Бунёдкор Динамо Самарқанд Насаф Сурхон Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси эртадан Тошкентда йиғин бошлайди
17:25
Кутилмаган тарсаки ёҳуд Ўзбекистон - Саудия Арабистони 2:3
15:44
Расман! Буффон “ПСЖ”ни тарк этди
21:09
Вадим Абрамов: Саудия Арабистонидан учралган мағлубият тасодиф эканлигини исботламоқчимиз
19:38