“Сўғдиёна” сўнгги дақиқадаги гол эвазига “Локомотив”ни енгди

Ўзбекистон чемпионатининг 14-туридан ўрин олган “Сўғдиёна” – “Локомотив” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Жиззахда бўлиб ўтган баҳсда майдон эгалари зафар қучишди.

Учрашувда ташаббус меҳмонлар томонида бўлган бўлсада, якуний ҳисоб буни аксини кўрсатди. Асосий вақтнинг сўнгги дақиқасида Шохруз Норхонов рақиб дарвозасини ишғол қилиб мезбонларга сенсацион ғалабани тақдим этди.

Шу тариқа, ушбу ғалабадан сўнг "Сўғдиёна" очколарини 20тага етказиб олган ҳолда 7-ўринга кўтарилиб олди. "Локо" (27) эса пешқадам "Пахтакор"дан 11 очкога қолиб кетмоқда.
 
Cola Cola Суперлига, 14-тур

"Сўғдиёна" – "Локомотив" 1:0 (0:0, 1:0)
26 июль, 20:00, Жиззах

Гол: 1:0 - 90 Норхонов.

"Сўғдиёна": Милан Митрович, Сардор Қулматов, Искандар Шойқулов, Элёр Орифов, Кахи Махарадз, Шоҳруз Норхонов, Жамшид Болтабоев (Санжар Рашидов, 64), Жасур Ҳасанов, Иван Нагаев (Иззат Абдуллаев, 70), Никола Милинкович, Шаҳбоз Жўрабеков (Шерзод Файзиев, 50).

"Локомотив":
Жавоҳир Илёсов, Анзур Исмоилов, Жамшид Искандеров, Сардор Мирзаев, Темурхўжа Абдухолиқов (Диёржон Туропов, 72), Ислом Тўхтахўжаев, Жавоҳир Эсонқулов (Арсланмират Аманов, 46), Йован Жокич (Остон Ўрунов, 73), Давронбек Ҳошимов, Олег Зотеев, Игорь Йелич.

Огоҳлантиришлар: Шойқулов (41), Орифов (45+3), Мирзаев (55).

Локомотив Сўғдиёна Ўзбекистон. Суперлига
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Рўзиқул Бердиев: Биз мағлуб бўлишга лойиқ эмасдик
07:56
"Металлург" ўз майдонида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда енгди
20:05
"АГМК" – "Бунёдкор" 0:1
16:26
Март ойининг энг яхши дарвозабони – Ботирали Эргашев
12:14