УЕФА ўтган мавсумнинг энг чиройли голлари ўнлигини эълон қилди (Видео)

УЕФА 2018/19 мавсумнинг энг чиройли голи бўлишга даъвогар ўнталикни эълон қилди.

Мазкур сўровномада фақат УЕФА тизимидаги мусобақаларда киритилган голлар қатнашди.

Рўйхатдан қуйидаги голлар ўрин олди:

Данилу, Евро-2020 саралаши, Португалия – Сербия (1:1);

Давид Фаупала, Европа Лигаси, «Аполлон» – «Лацио» (2:0);

Лионель Месси, ЕЧЛ, «Барселона» – «Ливерпуль» (3:0);

Энцо Мийо, Евро-2019 U-17, Франция — Чехия (6:1);

Нани, Европа Лигаси, «Карабах» — «Спортинг» (1:6);

Педро, Европа Лигаси, «Челси» – «Славия» (4:3);

Иван Ракитич, ЕЧЛ, «Тоттенхэм» – «Барселона» (2:4);

Криштиану Роналду, ЕЧЛ, «Ювентус» – «Манчестер Юнайтед» (1:2);

Исмаила Сарр, Европа Лигаси, «Ренн» – «Яблонец» (2:1);

Катержина Свиткова, аёллар ЕЧЛ, «Славия» – «Бавария» (1:1).

Ўтган йили ушбу соврингга Криштиану Роналдунинг ЕЧЛ чорак финалида “Ювентус”га урган голи ғолиб бўлганди.

УЕФА расмий сайти орқали овоз беришда қатнашиш мумкин. Сўровнома 9 августгача давом этади.

***

Голларни томоша қилинг: 

Европа Миллатлар лигаси Европа Чемпионлар лигаси УЕФА фаолиятига доир
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЕЛ. “МЮ” ва “Рома”да ғалаба, ЦСКА ва “Боруссия М” йирик ҳисобда мағлуб бўлди
06:57
Marca: “Реал” ушбу ҳафтада учта йирик трансферни расмийлаштирмоқчи
17:10
Аргентина термаси Америка Кубоги учун кенгайтирилган таркибни эълон қилди
18:21
"Динамо" футболчилари тўртта гол уриб, "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнашди
20:01