Англия терма жамоаси собиқ ҳужумчиси фаолиятини якунлади

Англиялик таниқли ҳужумчи Даррен Бент фаолиятини якунлади, дея хабар тарқатмоқда Sky Sports нашри.

 

Бент 2001 йилда "Ипсвич" клубида футболчилик фаолиятини бошлаган. Кейинчалик 17 йиллик фаолияти давомида "Чарльтон", "Тоттенхэм", "Астон Вилла", "Сандерленд" ва "Фулхэм" клубларида тўп сурди. Унинг сўнгги жамоаси эса "Бертон Альбион" бўлди.

 

Маълумот учун, Англия терма жамоасининг собиқ ҳужумчиси фаолияти мобайнида 562та учрашув ўтказиб, 212 маротаба тўп киритган.

Ўқилган: 991
Англия термаси Даррен Бент

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича