International Champions Cup мусобақасидан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” – “” учрашуви ўз ниҳоясига етди.

Учрашувнинг 21-дақиқада Антонио Марсьяль Андеас Перейранинг узатмасидан сўнг тўпни дарвозабоннинг оёқлари орасидан ўтказиб, дарвозага жойлаб қўйди.

65-дақиқада Сон Ҳин Мин жарима майдони ичида тўпни Лукас Моурага узатди, бразилиялик футболчининг кучсиз зарбаси ҳимоячиларга теккан ҳолда дарвозадан жой олди.

80-дақиқада манкунианларнинг 18 ёшли ярим ҳимоячиси Эйнжел Гомес чап  қанотдан ажойиб тарзда ёриб кирди ва ўткир бурчак остида тўпни дарвозага аниқ йўналтирди.

Ушбу учрашувда киритилган голларни UFF.uz Media каналида томоша қилишингиз мумкин.

International Champions Cup

Тоттенхэм Англия – Манчестер Юнайтед Англия 1:2 (0:1, 1:1)

Голлар: 0:1 – 21 Марсьяль, 1:1 – 65 Лукас Моура, 1:2 – 80 Гомес.

Тоттенхэм – Гассанига, Танганга (Марш, 70), Вертонген (Алдервейрелд, 46), Уокер-Питерс (Фойт, 46), Ндомбеле (Лукас Моура, 46), Георгиу (Уайт, 62), Алли (Роулз, 62), Уинкс (Скипп, 46), Сиссоко (Эриксен, 62), Пэрротт (Ламела, 46), Кейн (Сон Хын Мин, 46).

Манчестер Юнайтед – Де Хеа (Ромеро, 46), Янг (Шоу, 46), Смоллинг (Байи, 46; Туанзебе, 56), Уан-Биссака (Диогу Далот, 46), Рохо (Линделеф, 46), Жеймс (Гомес, 46), Мактомини (Матич, 46), Гринвуд (Лингард, 46), Погба (Фред, 46), Марсьяль (Рэшфорд, 46), Перейра (Мата, 46).

Огоҳлантиришлар: Алли (12), Перейра (40), Танганга (42).

***

Гомеснинг голини томоша қилинг: