ФИФА рейтинги. Ўзбекистон термаси икки поғона паслади

ФИФАнинг навбатдаги рейтинги эълон қилинди. Унга кўра Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўтган ойдагига нисбатан икки поғона паслади ва 84-ўринни эгаллади.

Ҳамюртларимиз Осиё терма жамоалари ичида 10-ўринни сақлаб қолишди, бизни таъқиб қилаётган Сурия (87) ҳам икки поғона пастлаган. Осиё минтақасида ҳали-хамон Эрон термаси етакчилик қилмоқда.

Шуниндек, дунё бўйича кучли ўнликда ҳам бир нечта ўзгаришлар кузатилган. Ўтган ойда Америка Кубогида зафар қучган Бразилия термаси амалдаги жаҳон чемпионини ортда қолдириб, иккинчи ўринга кўтарилиб олди. Бельгия ҳамон пешқадамликни сақлаб турибди.

Шунингдек, Колумбия ва Аргентина термалари кучли ўнликка киришган. Ўз навбатида Швейцария ва Дания ўнликни тарк этган.

ФИФА рейтинги билан танишинг: 

1 (1). Бельгия – 1746
2 (3). Бразилия – 1726
3 (2). Франция – 1718
4 (4). Англия – 1652
5 (8). Уругвай – 1637
6 (5). Португалия – 1631
7 (6). Хорватия – 1625
8 (13). Колумбия - 1622
9 (7). Испания – 1617
10 (11). Аргентина – 1610

****

23 (20). Эрон — 1518
33 (28). Япония — 1481
37 (37). Жанубий Корея — 1467
46 (43). Австралия  — 1436
62 (55). Қатар — 1375 
65 (67). БАА — 1360
68 (69). Саудия Арабистони — 1342
71 (74). Хитой — 1333
77 (73). Ироқ — 1315
84 (82). Ўзбекистон  — 1286 (1286)

87 (85). Сурия — 1277
87 (86). Ливан — 1277
87 (86). Уммон — 1277
95 (95). Қирғизистон — 1252
97 (96) Вьетнам — 1232
98 (98). Иордания — 1229.

Тўлиқ рўйхат билан ушбу ҳаволада танишишингиз мумкин.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ФИФА рейтинги
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Бир бирини ёқтирмайдиган клубдошлар
11:30
Coca Cola Суперлига, 6-тур: Самарқанддаги ўйин ўз вақтида ўтади, Термиздаги учрашув эса кўчирилди
15:34
B Про-лига: 3-тур натижалари
19:54
Роналду Саррининг номзодини маъқуллади ва у билан ишлашга қизиқмоқда
06:32