“Лилль” клуби “МЮ”нинг Пепе борасидаги таклифини рад этди

“Лилль” клуби ярим ҳимоячиси Николья Пепе “Манчестер Юнайтед”га ўтмайдиган кўринади.

Yahoo Sport France нашрининг хабар қилишича, француз клуби “МЮ”нинг 24 ёшли футболчи трансфери борасидаги таклифини рад этган.

Ортда қолган мавсум футболчи Франция чемпионатида 37 ўйин ўтказиб, 22 голга муаллиф бўлди ва тўпурарлар жадвалида иккинчи ўринни қўлга киритди.

Аввалроқ “Лилль” Пепени 70 миллион фунтга баҳолаётгани хабар қилинганди.

Ўқилган: 2148
Лилль Манчестер Юнайтед Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича