«Учранглилар» 10-15 йил олдин Бразилия футболининг байроқдори саналишар эди. Охирги вақтларда «оғиз кўпиртириб» мақташга арзигулик натижалар кўрсата олмаётган мазкур жамоа кўплаб футболчиларга европа майдонлари томон кўприк вазифасини ўтаб берган. Қуйида шундай номлар ҳақида сўз юритамиз:
 
1.Кафу(1989-1994). Ушбу футболчининг биографияси жуда қизиқарли ҳисобланади. 1970 йилда таваллуд топган футболчини 18 ёшига қадар бирор бир футбол академияси қабул қилмайди. Важ сифатида Кафу футбол талабларига жавоб беролмаслиги кўрсатилади. Кафудаги иқтодорни «Сан-Паулу» мутасаддилари илғай олди ва жамоа сафига қўшиб олишди. 1994 йилда «Реал Сарагоса» Кафуни испан ўлкасига олиб келди. Йиллар ўтиб Кафу дунёнинг энг яхши қанот ҳимоячиларидан бири сифатида эътироф этилди. Ҳимоячи 1997/2003 йилларда «Рома», 2003/2008-йилларда «Милан» шарафини ҳимоя қилди. Кетма-кет 4 мундиалда иштирок этган футболчи 2 бор чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган эди.
 
 
2.Кака(2001-2003). Клуб академиясида тарбияланган Рикарду дос-Сантос 2003 йилда Карло Анчелотти томонидан «Милан»га олиб кетилган. 2007 йилда Чемпионлар лигасида зафар қучган «Рикки» якунда «Олтин тўп»га муносиб деб топилганди.
 
 
3.Карлос Каземиро(2010-2013). Клуб ўз тарбияланувчисини 2013 йилда Мадриднинг «Реал»ига қўйиб юборганди. Эндигина 27 ёшга тўлган Каземиро эса мадридликлар сафида 4 бор Чемпионлар лигасида зафар қучишни уддалади.
 
 
4.Белетти(1996-2002). Аслида, «Крузейро» тарбияланувчиси ҳисобланадиган ҳимоячи клуб сафидаги 6 йиллик фаолиятидан кейин «кўҳна қитъа»га йўл олди. 2011 йилга қадар «Вильяреал», «Барселона» ва «Челси» клубларида асосан заҳира ҳимоячисисифатида 180дан ортиқ учрашувда майдонга тушди.
 
 
5.Сержиньо(1996-1999). Мазкур футболчи айни кучга тўлган даврида Бразилияда тўп сурди ва нисбатан кеч порлади. Зеро, у 1999 йилда «Милан»га йўл олаётган паллада 28 ёшда эди ва «россонерилар» сафида 37 ёшига қадар тўп тепди. Бу муддат давомида Чемпионлар лигасини икки бор қўлга киритишни уддалади.
 
 
6.Эдмилсон(1995-2000). «Учранглилар» шарафини 5 йил мобайнида ҳимоя қилгач, Европага йўл олди ва «Лион», «Барселона» ва «Вильяреал» шарафини ҳимоя қилди. Футболчи 2002 йилги мундиал ва 2005/2006 йилги Чемпионлар лигасида зафар қучганди.
 
 
7.Денилсон(2005-2006). Давомини ўқиш