Расман! “Бетис” ака-ука Фекирларни “Лион”дан сотиб олди

“Лион” клуби ярим ҳимоячиси Набил Фекир фаолиятини “Бетис”да давом эттиради.

Севильяликлар клуби 26 ёшли футболчи билан 2022/23 мавсум сўнггига қадар мўлжалланган шартнома имзолади.

Трансфер 19,75 млн еврони ташкил қилган. Шунингдек, келишувда 10 млн миқдорида бонус пуллари ҳам назарда тутилган.

“Лион” футболчининг кейинги трансферидан 20% улушга эга бўлади.

Яна Набилнинг 22 ёшли укаси Ёссин Фекир ҳам “Лион”дан “Бетис”га ўтди. 

Ўқилган: 2684
Бетис Лион Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича