“Тоттенхэм” 19 ёшли футболчини сотиб олишга яқин турибди

“Фулхэм” клуби ярим ҳимоячиси Райан Сессеньон фаолиятини “Тоттенхэм”да давом эттириши мумкин.

The Telegraph нашрининг хабар қилишича, “шпорлар” 19 ёшли футболчини сотиб олишга яқин туришибди. Трансфер 20 миллион фунтга баҳоланмоқда, шунингдек, бонус пуллари ҳам назарда тутилади. Келишувга “Тоттенхэм” ярим ҳимоячилари Жошуа Онома ва Жорж-Кевин Нкудулар киритилиши мумкин.

Сессеньоннинг “Фулхэм” билан амалдаги шартномаси кейинги йилда ўз ниҳоясига етади. Ортда қолган мавсум у АПЛда 35 ўйин ўтказиб, 2 гол ва олтита самарали узатмага муаллиф бўлди.

Ўқилган: 1912
Тоттенхэм Трансферлар Фулхэм

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича