Фалькао собиқ жамоасидан таклиф олди

"Монако" ҳужумчиси Радамель Фалькао яна "Порту"га қайтиши мумкин.

 

Le10Sport нашри тарқатган хабарга кўра, португалияликлар 33 ёшли ҳужумчи борасида таклиф билан чиқди.

 

Колумбиялик ҳужумчига "Галатасарой" жамоаси ҳам қизиқиш билдирмоқда.

 

Маълумот учун, Фалькао 2009-2011 йилларда "Порту" сафида тўп сурган. Бу клуб либосида 87та учрашувда 72та гол урган ва 17та голли узатмани амалга оширган.

Ўқилган: 3127
Монако Порту Радамель Фалькао Трансферлар

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича