Расман! Ҳусниддин Ғофуров – "Пахтакор" футболчиси

"Локомотив" ярим ҳимоячиси Ҳусниддин Ғофуров фаолиятини "Пахтакор"да давом эттиради. Футболчи "шерлар" билан бир ярим йиллик шартномага имзо чекди.

Қанот ярим ҳимоячиси позициясида ўйнайдиган Ғофуров профессионал фаолиятини 2012 йил "NBU-Осиё" жамоасида бошлаган. 2014 йил Сербиянинг "Явор" клуби билан шартнома имзолаб, кейинчалик "Младост" сафига кўчиб ўтди. 2018 йилдан айни пайтгача у "Локомотив" сафида майдонга тушди.

Ҳусниддин Ғофуров

Туғилган санаси: 29.07.1994

Ўйнаган жамоалари: 2012—2013 "NBU-Осиё" 20 ўйин, 14 гол
2014—2017 "Явор" Сербия 80 ўйин, 9 гол
2017 "Младост" Сербия 8 ўйин, 1 гол
2018—2019 "Локомотив" 37 ўйин, 4 гол

Локомотив Пахтакор Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Жезус ёзда “Манчестер Сити”ни тарк этиши мумкин
14:13
Расман! “Ювентус” 21 ёшли туркиялик футболчини сотиб олди
11:44
Конте "Рома" ҳимоячисини "Интер"да кўрмоқчи
16:19
Лука Йовичга АПЛ гранд клубидан қизиқиш бор
16:38