Расман! АПЛ дебютанти клуб тарихидаги энг қиммат трансферни эълон қилди

"Борнмут" ҳужумчиси Лис Муссе фаолиятини "Шеффилд Юнайтед" клубида давом эттиради.

 

АПЛда дебют мавсумини ўтказадиган "Шеффилд Юнайтед" ўз тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширди. Муссе учун клуб тарихидаги рекорд сумма – 10 миллион фунт сарфланди.

 

Клуб матбуот хизмати тарқатган хабарга кўра, томонлар 3 йиллик келишувга эришган.

 

Маълумот учун, 23 ёшли футболчи ўтган мавсум АПЛ доирасида 24 ўйинда 1 маротаба гол урган.

Ўқилган: 3151
Лис Муссе Трансферлар Шеффилд Юнайтед

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича