Бэйлда иккита даромадли таклиф бор

“Реал” клуби ҳужумчиси Гарет Бэйл жамоани тарк этишга яқин турибди.

Marca нашрининг хабар қилишича, Бэйлга “Цзянсу Сунин” клубидан қизиқиш бор. Таъкидланишича, хитойликлар футболчини кўндириш учун бор имкониятларини ишга солишади.

30 ёшли Бэйл “Реал”да йилига 17 млн евро маош олади, Хитой клуби ҳам унга шундан кам бўлмаган маош таклиф қилмоқчи.

Шунингдек, Бэйлга “Шанхай Шеньхуа”дан ҳам қизиқиш бор ва улар футболчига “Реал”дагидан кўп маош таклиф қилишмоқда.

Аввалроқ мадридликлар устози Зинедин Зидан уэльслик футболчи кетиш арафасида тургани ва бу барча учун яхши бўлишини очиқ-ойдин айтганди.

Гарет Бэйл Реал Мадрид Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

FUTBOL ва UzReport TV телеканалларининг бугунги дастурлари тўплами
14:07
FUTBOL TV телеканалининг бугунги дастурлари тўплами
13:52
Колумбия – Қатар: Таркиблар!
02:02
Аргентина – Парагвай: Таркиблар!
04:43