Гвардиола: Мен “Бавария”даги баъзилардан фарқли ўлароқ бошқа клуб футболчилари ҳақида гапирмайман

“Манчестер Сити” клуби бош мураббийи Хосеп Гвардиола таркибда кучайтирилиши керак бўлган чизиқлар ҳақида гапирди.

“Кўрамиз. Биз марказий ҳимоячи қидирмоқдамиз, бироқ шу билан бирга бу чизиқда ўйнай оладиган футболчиларимиз учта. Бундан ташқари, иккинчи жамоада бизга ёрдам бериши мумкин бўлган икки нафар ёш ўйинчимиз бор.

Биз трансфер бозорида юзага келадиган вазиятга қараймиз. Агар клубда пул сарфлаш имкони бўлса, унда бу ишни қиламиз. Агар бўлмаса, йўқ.

Магуайр – “Лестер” футболчиси. Биламан, “Бавария”да Лерой Сане ҳақида кўп гапиришни ёқтирадиган инсонлар бор, аммо мен одатда бошқа жамоада тўп сурадиган ўйинчилар ҳақида гапирмайман”, – дейди мутахассис.

Манчестер Сити Трансферлар Хосеп Гвардиола
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

АПЛ. Мавсум рамзий терма жамоаси эълон қилинди
13:33
“Тоттенхэм” клуби “МЮ” нишонидаги футболчини “илиб” кетиши мумкин
21:47
"Манчестер Юнайтед" раҳбарияти Сульшерга трансферлар мавсумида камида учта футбол сотиб олишга ваъда берди
16:12
“Манчестер Юнайтед” Эрреранинг кетишини маълум қилди
14:49