Луиш Фигу: "Олтин тўп"ни Рамосга бериш керак

"Реал" клуби собиқ ярим ҳимоячиси Луиш Фигунинг айтишича, мадридликлар ҳимоячиси Серхио Рамос "Олтин тўп" совринини олишга муносиб экан.

Эслатиб ўтамиз, ўтган мавсум учун мазкур совринни Лука Модрич қабул қилиб олганди.

"Тўғрисини айтсам, "Олтин тўп"га Серхио Рамос ҳам ҳақли. Ҳимоячи бўлиш бу - ҳаттоки дарвозабон бўлиш кабидир. Бунақа амплуада соврин ютиш қийин масала, аммо ўз пайтида Каннаваро эплаганди.

Барчаси вазиятларга ва йилнинг қандай ўтишига боғлиқ. Менимча, Рамос бу йил "Олтин тўп"ни олиши керак", - дейди Marca нашри Фигу сўзларини келтириб.

Мозий юлдузлари Олтин тўп Серхио Рамос
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Маттео Гендузи "Арсенал"нинг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди
08:02
Хендерсон: Биз қуръа борасида ўйлаётганимиз йўқ
16:22
"Барселона" "янги Месси" топдими?
19:32
Гвардиола “Манчестер Сити”ни тарк этадими?
20:12