International Champions Cup. “Манчестер Юнайтед” клуби “Интер”ни мағлуб этди

International Champions Cup-2019 мусобақасидан ўрин олган “Манчестер Юнайтед” – “Интер” учрашуви ўз ниҳоясига етди. Сингапурда бўлиб ўтган баҳсда инглизларнинг қўли баланд келди.

Учрашув тенг куршлар остида ўтди, ўйиндаги ҳисоб 76-дақиқага келиб очилди. Жарима майдонига узатилган тўпни Самир Ханданович қайтариб юборди, қайтган тўп Мэйсон Гринвуд келиб тушди ва ёш иқтидор эгаси ҳимоячини алдаб ўтган ҳолда дарвозани ишғол қилди.

Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади ва “МЮ” турнирни ғалаба билан бошлади.

International Champions Cup

Манчестер Юнайтед Англия – Интер Италия 1:0 (0:0, 1:0)

Гол: 1:0 – 76 Гринвуд.

Манчестер Юнайтед – Де Хеа (Ромеро, 62), Шоу (Диогу Далот, 62), Туанзебе (Байи, 63), Линделеф (Жонс, 57), Уан-Биссака (Янг, 63), Лингард (Мата, 63), Погба (Перейра, 62), Матич (Фред, 63), Жеймс (Чонг, 63), Марсьяль (Гринвуд, 63), Рэшфорд (Мактомини, 63).

Интер – Ханданович, Д`Амброзио, де Врей (Раноккия, 73), Шкриньяр, Далберт (Пирола, 73), Брозович (Валеро, 83), Кандрева (Агум, 83), Сенси (Жоау Мариу, 73), Гальярдини (Барелла, 73), Эспозито (Колидио, 83), Лонго (Перишич, 46).

Огоҳлантиришлар: Брозович (27), Кандрева (71), Шкриньяр (87), Перейра (90).

International Champions Cup Интер Манчестер Юнайтед
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Криштиану Роналду: "Интер"га қарши ўйнаш доим ёқимли бўлган, улар бизнинг энг кучли рақибларимиздан бири
09:46
International Champions Cup-2019. Мусобақа тақвими эълон қилинди
20:39
Зидан йирик мағлубият ҳақида: Ишончим комил, “Реал” мавсумни яхши ўтказади
13:21
Audi Cup. "Бавария" йирик ҳисобда "Фенербахче"ни мағлуб этди ва финалга йўл олди
10:01