Зидан Азар ҳақида: Мен "Реал"га ўтганимда 29 ёшда эдим ва кучга тўла бўлганман

"Реал" клуби бош мураббийи Зинедин Зидан жамоанинг янги аъзоси Эден Азар ҳақида фикр билдириб ўтди.

"У ҳал қилувчи футболчи. Эден голлар уриб орадаги фарқни белгилайди. У ушбу қобилиятини бир неча мавсум намойиш қилди, энди эса у биз билан.

Биз унинг сифатларидан максимал даражада фойдаланамиз. Эденга янада кучли бўлиш учун "Реал" клуби каби жамоа керак эди. Бизнинг клубда ўзига хос нимадир бор, барчамиз буни биламиз.

Мен "Реал" клуби ўтганимда 29 ёшда бўлганман ва кучга тўла эдим. 5 йил ўйнадим ва баъзи нарсаларни яхшилаб олдим.

Эденда ҳам ҳудди шундай вазият. Биз унинг қанақа ўйинчи эканлигини тушунамиз. У бизга кўп нарса бера олади", - дейди Зидан.

Зинедин Зидан Реал Мадрид Эден Азар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Чичарито МЛСга йўл олиши мумкин. Унда 3та таклиф бор
16:37
Ван де Бек – “Реал” нишонида
01:31
Артета "Арсенал"га кимни таклиф қилмоқчи эканлигини маълум бўлди
01:11
Daily Mail: ван Дейк АПЛнинг энг яхши футболчиси деб тан олинади
08:38