Диего Симеоне: Мен Гризманнинг "Атлетико"да қилган ишларини жуда ҳам қадрлайман

"Атлетико" клуби бош мураббийи Диего Симеоне ҳужумчи Антуан Гризманнинг "Барселона" сафига ўтиши ҳақида гапириб ўтди.

"Бу унинг фаолиятидаги энг муҳим палла, у ўзига хос жамоага кўчиб ўтди.

Мен Гризманнинг "Атлетико" клубида 5 йил ичида амалга оширган барча ишларини жуда ҳам қадрлайман. Бизнинг жамоада ўйнаб кейинчалик кетишга қарор қилган барча одамларга миннатдорчилик ҳиссини туяман. Одамларнинг хотирасида сўнгги ҳаракатлар сақланиб қолади, лекин менда эмас.

Гризманн бизга келганида қанотда ўйнар эди. Мен унга марказда ўйнаши кераклигини айтганман, у мени тушунган ва айтганимдай ҳаракат қилган. Бундай нарсалар мени мураббий сифатида бахтли қилади.

Мен уни жуда ҳам севаман, у ва унинг оиласи билан ажойиб муносабатларимиз мавжуд", - дейди Симеоне.

Антуан Гризманн Атлетико М Диего Симеоне
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Леганес" – "Реал" Мадрид учрашуви олдидан: Марселодан мастер-класс!
18:46
Диего Коста "Атлетико"нинг бугунги машғулотларида иштирок этишдан бош тортди
11:17
"Барселона" Видаль учун нарх белгилади. Иккита жамоадан қизиқиш бор
13:11
"Реал" клубининг "Эйбар"га қарши ўйин учун кенгайтирилган таркиби маълум
12:34