Френки де Йонг Неймарнинг “Барселона”га қайтиши борасидаги хабарларга муносабат билдирди

“Барселона” клубининг янги футболчиси Френки де Йонг жамоадошлари Лионель Месси ва Усмон Дембеле ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди ҳамда Неймарнинг қайтиши борасидаги хабарларга муносабат билдирди.

“Мен учун Месси – дунёнинг энг яхши футболчиси. Мен унинг ўйинларини болалигимдан бери кузатиб келаман. Дембеле? Мен у билан сухбатлашишга улгурдим ва ўйлашимча, у ажойиб футболчи. Иккиси ҳам юқори даражаги ўйинчилар.

Неймарнинг қайтиши? Қарорни мен чиқармайман, аммо унинг ўйин услуби ҳақида гапирадиган бўлсак, унинг майдондаги ҳаракатларини кузатиш мен учун доим манзур бўлган. У дунёнинг энг яхши футболчиларидан бири. Агар у “Барселона”га қайтадиган бўлса, мен албатта бундан жуда хурсанд бўламан”, – дейди голландиялик футболчи.

Барселона Неймар Френки де Йонг
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Куртуа "Реал" машғулотларини ўтказиб юборди, у якка тартибда ишлаётган эди
02:41
Месси "Барселона"га ҳужумчи тавсия қилди
10:13
"Реал" клубининг 2020/21 мавсумдаги формаси қандай рангда бўлиши маълум бўлди
11:05
Обамеянг учун курашаётган "Реал"га жиддий рақобатчи пайдо бўлди
18:05