Тео Эрнандес: “Реал” – ўзига хос клуб, аммо...

“Милан” клуби ҳимоячиси Тео Эрнандес янги жамоасидаги таасуротлари билан ўртоқлашди ва “Реал” борасидаги саволларга жавоб қайтарди.

“Мени бу ерда жуда яхши кутиб олишди, бундан бахтлиман. Ҳотиржамман ва “Милан”дан кўплаб ўйинлар ўтказишга умид қилиб қоламан.

Мен учун Мальдини – барча даврларнинг энг яхши ҳимоячиси. Биз у билан Ибицада кўришдик ва мен унга “Милан”да ўйнаш истагида эканимни айтдим. Бу ерда ўйинчи сифатида катта ўсишга эришишим мумкин. Мальдини – мени илҳомлантирган ва ўз устимда ишлашимга ундаган инсонлардан бири.

“Реал” – ўзига хос клуб, аммо мен бошқа бир ўзига ҳос клубга ўтдим. Мен бу ерда кўпроқ ғалабаларга эришиш ва мухлисларимизни мамнун қилиш учун келдим. Мальдинининг гаплари мени руҳлантирди. Келажакда дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бири бўлишим мумкинлигини бундай даражадаги инсондан эшитиш ажойиб бўлди.

Ҳозир ривожланишда давом этишим зарур. Бу ерда яхшироқ ҳимояланишни ўрганишим керак. Мен ёшман, ўсиш учун кўп вақт бор”, – дейди футболчи.

Милан Тео Эрнандес
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

ЕЧЛ саралаши. "Порту" ютқазган ҳолда курашни тўхтатди, "Аякс"дан эса қийин ғалаба ва бошқа натижалар
10:42
Почеттино VAR ҳақида: Бир йил олдин ҳам ҳавотирда эдим. Ҳозир ҳам шундай бўлмоқда
07:08
“Аякс” – Голландия Кубоги соҳиби
07:07
ЕЧЛ. "Аякс" Грецияда дуранг ўйнади, "Динамо К"дан мағлубият ва бошқа натижалар
10:23