“Боруссия Д” Иско трансфери борасида таклиф билан чиққан, бироқ...

“Реал” клуби “Манчестер Юнайтед” ярим ҳимоячиси Поль Погбани сотиб олиш учун Иско ва Марко Асенсиони сотишга тайёр.

Мадридликлар ушбу трансфер мавсумида 30 миллиондан кўпроқ пул сарфлаб юборишди, шу сабаб янги харидларга қўшимча маблағ зарур.

ESPN нашрининг хабар қилишича, “Реал” Искони сотиб юборишга тайёр. Маълум бўлишича, Дортмунднинг “Боруссия” клуби Иско борасида таклиф юборган, бироқ 27 ёшли футболчи Бундеслига вакили сафига ўтишни истамаган. Иско Мадридда қолишга жиддий аҳд қилган.

“Реал” Асенсиони сақлаб қолиш истагида, бироқ футболчи борасида “ақлбовар қилмас” таклиф тушадиган бўлса, мадридликлар уни кўриб чиқишга тайёрлар. Ўйинчининг ўзи жамоада қолиб асосий таркиб учун курашмоқчи.

Боруссия Д Иско Реал Мадрид Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

Испания Ла Лигаси. Сегундага йўл олган иккита жамоа номи маълум
09:33
"Барселона" клуби футболчисига 2 йилу 8 ойга қамоқ жазоси ҳукм қилинди
12:38
ОАВ: Рамоснинг Перес билан муносабатлари буткул узилган
12:29
"Реал" Мадрид машғулотларида. Зидан дарвозобонлар - Навас ва Куртуаларни синаб кўрмоқда
10:14