L’Équipe: Погба ҳотиржамлик билан “Реал”га ўтишни кутмоқда

“Манчестер Юнайтед” клуби ярим ҳимоячиси Поль Погба “Реал”га ўтишни истамоқда.

Ҳозирда “МЮ” билан Австралиядаги йиғинда қатнашаётган футболчи мадридликлар клубига ўтишни ҳотиржамлик билан кутмоқда, дея хабар қилмоқда L’Équipe нашри.

Агент Мино Райола бир ҳафтадан буён мижозининг келажаги борасида гапирмаяпти, тахминларга кўра, вазият Погба учун ижобий томонга қараб силжимоқда.

Аввалроқ “Реал” ушбу трансфер мавсумида 300 миллиондан кўп маблағ сарфлаб қўйгани сабаб, Погбанинг трансфери амалга ошмаслиги мумкинлиги айтилганди.

Манчестер Юнайтед Поль Погба Реал Мадрид Трансферлар
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

"Атлетико" - "Валенсия": Таркиблар!
21:29
“Реал”да “жароҳатлар эпидемияси” давом этади. Энди Йович сафдан чиқди
14:06
Пеп Гвардиола: Бир кун келиб Месси фаолиятини якунлайди ва "Барса" бунга кўникиб кетади
07:01
“Атлетико” Мадридда “Валенсия” билан дуранг ўйнади
21:39