“Ливерпуль” ўртоқлик ўйинида “Боруссия Д”га ютқазиб қўйди

Мавсумолди тайёргарлигини кўраётган бир қатор клублар ўртоқлик ўйинларида иштирок этишмоқда. Ана шундай баҳслардан бири “Ливерпуль” ва “Боруссия Д” жамоалари иштирокида кечди.

3-дақиқада Пако Алькасер дортмундилкларни олдинга олиб чиққан бўлса, 35-дақиқада Харри Уилсон мувозанатни тиклади.

Иккинчи бўлим дебютида Томас Дилейни яна немисларни олдинга олиб чиққан бўлса, орадан кўп ўтмай Бруун Ларсен жамоасининг учинчи голини урди. 75-дақиқада Райан Брюстер пенальтини аниқ бажариб, ҳисобни қисқартирди. Шу билан ўйин якунига қадар ҳисоб ўзгармади.

Ўртоқлик учрашуви

Ливерпуль Англия – Боруссия Д Германия 2:3 (1:1, 1:2)

Голлар: 0:1 – 3 Пако Алькасер, 1:1 – 35 Уилсон, 1:2 – 53 Дилэйни, 1:3 – 58 Бруун Ларсен, 2:3 – 75, пенальти Брюстер.

Ливерпуль – Миньоле, Клайн (Александер-Арнолд, 60), Матип (ван Дейк, 60), Гомес (Ловрен, 60), Милнер (Льюис, 60), Фабиньо (Хендерсон, 60), Уилсон (Джонс, 60), Окслейд-Чемберлен (Вейналдум, 60), Кент (Вудберн, 60), Ориги (Брюстер, 60), Ларуси (Робертсон, 60).

Боруссия Д – Хитц, Хуммельс (Фераи, 80), Пишчек (Морей, 46), Геррейру (Шульц, 46), Топрак (Балерди, 46), Санчо (Азар, 46), Вайгль (Витцель, 46), Брандт (Бруун Ларсен, 46), Гетце (Ройс, 46), Reyna (Вольф, 46), Пако Алькасер (Дилэйни, 46).

Огоҳлантиришлар: Хуммельс (11), Ларуси (43), Брюстер (84).

Боруссия Д Ливерпуль Ўртоқлик учрашувлари
Место для Вашей рекламы

Фойдаланувчилар фикрлари



Мазву бўйича

“Тоттенхэм” клуби “Лестер” хавбеки учун 80 миллион евро бермоқчи
18:09
"Селтик" ўз сафига Англия терма жамоаси дарвозабонини қўшиб олди
12:50
Уэлбек учун А Сериядан таклиф тушди
19:48
“Рома” ҳужумчиси Бундеслигага йўл олди
13:58